| Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
эҳтиёжларидангина иборат эмас. Чунки шариат унга аёлини ҳам ҳолига қараб, урфга қараб, таъминлашни вожиб қилган. Оллоҳ Таоло айтади:
«رِزْقُهُنَّ وَكِسْوَتُهُنَّ بِالْمَعْرُوفِ»
– „Оналарни яхшилик билан едириб-кийдириш“, [2:233]
ўзига сарфлаши ҳам етарли миқдорда эмас, урфга қараб бўлади. Пайғамбар с.а.в. Абу Суфённинг хотини Ҳиндга:
«خُذِى مَا يَكْفِيكَ وَوَلَدَكَ بِالْمَعْرُوفِ»
«ўзинга ва болангга етадиганини яхшилик билан (урфга қараб) ол», дедилар. Бухорий ва Аҳмад ривояти. У киши, «ўзингга етадигани»деб қўя қолмадилар, балки «яхшилик билан (урфга қараб)», деган сўзни ҳам қўшиб қўйдилар. Бундай қилишлари етарли сўзидан Ҳинд билан боласининг ҳолатлари ва улар кабиларга нисбатан урфда белгиланган миқдорни назарда тутаётганларини кўрсатади. Демак, гарданига нафақа вожиб бўлаётган одамнинг беҳожатлиги асосий эҳтиёжларигагина эмас, одамлар ўртасидаги урфда бўлаётган эҳтиёжларига ҳам етарли молининг бўлиши билан белгиланади. Бу иш маълум миқдор билан белгиланмайди. У шахсга ва шахснинг яшаш даражасига ҳавола қилинади. Айрим фақиҳлар ортгани беҳожатлик ҳисобланадиган эҳтиёжларни беш нарса, деб белгилаганлар. Улар: озуқа, кийим, жой, уйланиш ва улов. Лекин бунга аниқ ҳужжат ворид бўлмаган. Урфга қараб олинаверади. Шунга кўра, беҳожатлик урфдаги эҳтиёжларини қондиришдан ортиқчаси билан белгиланади. Кимнинг моли шу эҳтиёжлардан ортса, фақиру мискиннинг нафақаси унга вожибдир. Ортмаса, вожиб эмас. хулоса шуки, нафақаси вожибга айланадиган фақир асосий эҳтиёжларини қондиролмаган одамдир. Яъни озуқага, кийимга ва жойга муҳтож бўлган кишилардир. Нафақа беришнинг вожиблиги гарданига тушадиган, ҳамма мусулмон қатори молиявий мажбурият бўйнига юклатиладиган бой эса асосий эҳтиёжлари эмас, урфдаги эҳтиёжларини қондиришдан ортиқча мулкка эга бўлган кимсадир. Урфдаги эҳтиёж ўзининг ва ўзи каби одамларнинг аҳволига қараб белгиланади.
65-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143
|